Ўзбекистон

Сув ресурсларини тежаш ва ҳосилдорликни ошириш йўлида янги механизмлар

Сув ресурсларини тежаш ва ҳосилдорликни ошириш йўлида янги механизмлар

Мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш йўлида сув тежовчи технологиялар кенг жорий этилмоқда. Бу орқали йил давомида миллиардлаб куб метр сув тежалмоқда ва ҳосилдорликни ошириш имкониятлари яратилмоқда.

Сув таъминоти қийин ҳудудларда технологиялар жорий этилса, субсидиялар 1,25 коэффициент билан оширилади. Фермерлар технологияларни ўз маблағлари ҳисобига жорий этса, субсидиянинг ярми олдиндан ажратилади. Ғўза майдонларида замонавий томчилатиб суғориш учун кредит маблағлари ҳар йил ноябрь ойидан тақдим қилинади.

Технологияларни ўрнатган ташкилотлар ҳар бир лойиҳа учун камида 2 йил кафолат ва 5 йиллик сервис хизматини таъминлаши шарт.

Бу чора-тадбирлар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ҳосилдорликни оширишда янги имкониятлар яратмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Покистон чарм саноатида ҳамкорликни кенгайтирмоқда