Ўзбекистон

Тадбиркорлар «Ўзпахтасаноат»га тегишли 131 та объектни 50%гача чегирма билан сотиб олишлари мумкин

Тадбиркорлар «Ўзпахтасаноат»га тегишли 131 та объектни 50%гача чегирма билан сотиб олишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида имтиёзлар берилиши белгиланди.

27 март куни Ўзбекистон Президенти 2025 йилда давлат мулкини хусусийлаштиришнинг устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.

2021–2024 йиллар давомида хусусийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида 47 трлн сўмлик давлат активлари хусусий секторга ўтказилди.

Натижада, хусусийлаштирилган корхоналар сони ортиб, давлатнинг иқтисодиётдаги улуши 13%га камайди.

Бу жараёнда «Фарғонаазот», Қунғирот сода заводи, «Фотон», «Темирйўл-контейнер» каби йирик корхоналар, шунингдек, “Интернатионал” ва “Лотте” меҳмонхоналари хусусийлаштирилди.

Шунингдек, йиғилишда бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида қатор имтиёзлар берилиши белгиланди.

Жумладан, тадбиркорлар камида беш йил давомида ижарага олган объектларни ўз мулкига сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Бугунги кунда бундай объектлар сони 632 тани ташкил этиб, уларни хусусийлаштириш орқали 2 трлн сўмлик тушум таъминланиши мумкин.

Шунингдек, «Ўзпахтасаноат»га тегишли 131 та сотилмаган актив такроран аукционга қўйилади. Бунда бошланғич нарх 50%гача пасайтирилиб, тўловни уч йилгача бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Батафсил ўқиш Кари рус брендининг кийим-кечак линияси