ТАГ Ҳеуэр ва New Balance коллаборацияси

Швейцариянинг машҳур соат бренди ТАГ Ҳеуэр ва Америка спорт поябзали ҳамда кийимлари ишлаб чиқарувчи таниқли компания New Balance ҳамкорликда лимитланган смарт-соат ва югуриш учун махсус кроссовкаларни тақдим этди.
Янги ТАГ Ҳеуэр Connected Calibre Э5 модели спорт учун мўлжалланган, қулай дизайнга эга бўлиб, Андроид ва иОС тизимлари билан мос келади. Унда ГПС, юрак уриши мониторинги ва машғулот режалари каби функциялар мавжуд.
Ҳамкорлик доирасида New Balance’нинг махсус рангларига мос кроссовкалар ҳам ишлаб чиқилди. Жами 3000 дона соат ва кроссовкалар чиқарилади. Лойиҳа юзи сифатида Олимпия чемпиони Сидни Маклафлин-Леврон танланган.
Бренд вакиллари ушбу маҳсулотлар фақат аксессуар эмас, балки “ҳаракатда яшовчи инсонлар” учун қулай восита эканини таъкидладилар.
