Таобао энди Қозоғистонда

Хитойнинг йирик онлайн савдо платформаси Таобао расмий равишда Қозоғистонда ишга туширилди.
Қозоғистонда рус тилидаги мобил иловаси ишлайди, унда маҳсулотлар ҳақида маълумот ва нархларнинг тенгедаги автоматик қайта ҳисобланиши мавжуд. Тўловлар Виса, MasterCard ва Алипай Интернатионал орқали амалга оширилиши мумкин.
Таобао ҚҚС (Қўшилган қиймат солиғи) тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтган ва бу солиқ якуний нархга автоматик тарзда қўшилади.
Ҳозирда бутун Қозоғистон бўйлаб 200 дан ортиқ етказиб бериш пунктлари фаолият юритмоқда. Харидорлар ўзларига қулай бўлган пунктлардан буюртмани олиб кетиш ёки уйга етказиб беришни танлашлари мумкин.
