Теез — Қозоғистонда тез ривожланаётган миллий маркетплейс

Дунёда маркетплейсларда савдо ҳажми йил сайин ортиб бораётган бир пайтда, Қозоғистонда 2024 йил декабрида ишга туширилган Теез миллий онлайн платформаси қисқа фурсат ичида маҳаллий бозорда ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. У харидорларга — 1 кунда тезкор етказиб бериш, тадбиркорларга эса — қулай шартлар, паст комиссия ва бепул логистика хизматларини таклиф этмоқда.
Бугунги кунга келиб, кунига 11 минггача буюртма қабул қилинаётган бу маркетплейсда 28 мингдан ортиқ тадбиркор рўйхатдан ўтган, маҳсулотлар каталоги эса 200 000 номдаги товардан иборат. Харидорлар орасида уй учун буюмлар, маиший кимёвий воситалар, электроника ва озиқ-овқат маҳсулотларига талаб юқори.
Теез ҳозирда Қозоғистоннинг 33 та шаҳрида фаолият юритмоқда, жумладан — Щучинск, Қўлсари, Жанаўзен каби шаҳарларда ҳам. Харидлар 135 та махсус топшириш пункти орқали етказиб берилади. Компаниянинг мустаҳкам логистика тизими туфайли, ҳатто олис аҳоли пунктларига ҳам 1 кунда етказиб бериш таъминланмоқда.
Шунингдек, Теез минтақалардаги харидорлар садоқати юқори эканини қайд этмоқда. Сўровлар натижасида мижозлар етказиб бериш тезлиги, тозалик, эътиборли сервис ва масъулиятли муносабатни энг асосий афзалликлар сифатида белгилашган.
Компания 2026 йилга қадар Қозоғистоннинг барча туман марказларида топшириш пунктларини очишни режалаштирмоқда.
