Ўзбекистон

Тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари учун муваффақиятли тарғибот воситалари

Тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари учун муваффақиятли тарғибот воситалари

2025 йил 18 январь куни Тошкентда текстиль ва тикинчилик саноати учун муҳим бўлган семинар-тренинг ташкил этилди. Тадбирда ўз соҳасида танилган мутахассислар – BOSPHORICA савдо агентлигининг асосчиси, машҳур блогер Эдуардо Педернейра, маркетплейслар бўйича эксперт ва Ўзбекистон селлерлар уюшмаси ҳаммуассиси Екатерина Рашидова, шунингдек, ITECA Эхҳибитионс халқаро кўргазма компанияси СЕОси Ойимхон Бабаджанова иштирок этди.

"Подиум View" коммуникация, ПР ва ивент-менежмент агентлиги томонидан "ITECA Эхҳибитионс" компаниясининг қўллаб-қувватлаши остида ташкил этилган мазкур тадбирда текстиль ва тикув бизнесини самарали позициялаш ва тарғиб қилиш бўйича ишончли воситалар таклиф этилди.

ITECA Эхҳибитионс вакили TextileExpo Узбекистан ҳамда CAITME кўргазмалари ҳақида гапириб, уларнинг Марказий Осиё текстиль ва тикув саноати ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, у халқаро кўргазмаларда самарали иштирок этиш йўллари, дуруст стенд тайёрлаш, мақсадлар белгилаш, мижозларни жалб қилиш ва маҳсулотни тўғри тақдим этиш каби муҳим жиҳатлар бўйича амалий тавсиялар берди.

Екатерина Рашидова ўз тақдимотида ишлаб чиқарувчилар ва тайёр текстиль маҳсулотлари сотувчилари учун маркетплейсларда савдони ошириш йўллари ҳақида тўхталиб ўтди. У ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи сифатида тўғри стратегияни танлаш, сотувни оширишдан бренд танилишигача бўлган мақсадларни белгилаш, маҳсулот карточкасини мукаммал шакллантириш ва селлерлар билан ишлаш каби муҳим масалаларни ёритди.

180К обуначига эга ва текстиль саноатидаги энг таъсирли блогерлардан бири бўлган Босфорика (Эдуардо Педернейра) семинарнинг кутилаётган спикери бўлди. У Туркия, Қирғизистон ва Ўзбекистон тўқимачилик бозорини таҳлил қилиб, ўз тажрибасини – бренд яратишдан селлерликка ва блогерликка қадар бўлган йўли ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у селлерларнинг портрети, талаб ва эҳтиёжлари, уларни топиш ва улар билан ишлаш усуллари бўйича реал кейслар билан бўлишди.

Спикерларнинг чиқишлари катта қизиқиш уйғотиб, тадбир иштирокчилари учун жуда фойдали бўлди.

#текстиль #тарғибот #Босфорика

Батафсил ўқиш Хитой Россиянинг кийим-кечак ва поябзал онлайн бозорида етакчиликни қўлга киритиб АҚШни ортда қолдирди