Дунёда

Тўқимачилик машинасозлиги соҳасининг етакчилари CAITME 2025да иштирок этишини тасдиқлади

Тўқимачилик машинасозлиги соҳасининг етакчилари CAITME 2025да иштирок этишини тасдиқлади

Марказий Осиё халқаро тўқимачилик, трикотаж ва тикиувчилик саноати учун ускуна ҳамда технологиялар кўргазмаси CAITME 2025 йил 9–11 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма соҳа вакиллари учун самарали бизнес учрашувлар ва саноатдаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имкониятини яратади.

Соҳа профессионаллари фикрига кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати жадал ривожланмоқда. Бу эса жаҳон экспертларининг диққатини тортмоқда ва мамлакатнинг ишлаб чиқариш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш борасидаги амбицияли режаларини амалга оширишга хизмат қилмоқда.

Шу сабабли, бу йилги CAITME кўргазмасига иштирок этишини аллақачон қуйидаги мамлакатларнинг компания ва брендлари тасдиқлаган: Туркия, Германия, Италия, Бельгия, Швейцария, ҳамда МАИБ миллий уюшмаси иштироки билан Туркия ва ўз миллий павильони билан Жанубий Корея.

Батафсил ўқиш Бокуда Марказий Осиё давлатларининг савдо павильонлари очилди