ЎзбекистонТожикистон

Тўқимачилик саноатида қўшма лойиҳалар: Тожикистон делегацияси Наманганда

Тўқимачилик саноатида қўшма лойиҳалар: Тожикистон делегацияси Наманганда

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, саноат ва савдо соҳаларидаги алоқалар янги босқичга чиқмоқда. Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси Суғд вилояти, Деваштич тумани раиси Ашурали Жалилзода бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар вилоятнинг саноат салоҳияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ва тадбиркорлик муҳити билан танишди. “Ифтихор кийим саноати”, “Саодат Саноат Сервис” ва “Фазман Текстил” каби корхоналардаги замонавий тикиш технологиялари, экспортбоп маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш қувватлари делегация эътиборини тортди.

Делегация, шунингдек, “Папер Бох” ва “Нам Моторс Сервис” каби корхоналарда ҳам бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишди. Уйчидаги “Қумтепа” кичик саноат зонасида эса металлга ишлов бериш, дарвоза тайёрлаш ва маҳалла бошқаруви тажрибаси ўрганилди.

Ташриф давомида икки томонлама саноат, ишлаб чиқариш ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди.

Батафсил ўқиш Россияда кийим-кечак ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилмоқда