Туркманистонда Баҳерден тикувчилик фабрикаси модернизация қилинади

Туркманистонда тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва корхоналарни замонавийлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишида Президент Сердар Бердимуҳамедов Баҳерден тикувчилик фабрикасини модернизация қилиш бўйича таклифни маъқуллади.
Давлат раҳбари бу борадаги зарур ишларни амалга оширишни вице-премьер Н. Атагульевга топширди.
Йиғилишда мамлакат тўқимачилик корхоналарида замонавий технологиялар жорий этилаётгани қайд этилди. Бу эса корхоналарнинг имкониятларини кенгайтириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилмоқда.
Баҳерден фабрикасини модернизация қилиш ҳам ушбу йўналишдаги ишларнинг давоми бўлиб, корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятини янада оширишга қаратилган.
