Туркманистонда биринчи тош қоғоз ишлаб чиқарувчи фабрика ишга туширилди

Туркманистон инновацион саноатни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади — мамлакатда илк бор тош қоғоз ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Derýa Ýoly компаниясининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5500 тоннани ташкил этади. Тош қоғоз кальцит ва полимерлардан тайёрланади. Уни ишлаб чиқариш жараёнида дарахтлар кесилмайди, сув ишлатилмайди ва зарарли чиқиндилар ҳосил бўлмайди. Таркибида заҳарли моддаларнинг йўқлиги сабабли, бу материал экологик хавфсиз ҳисобланади.
Яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, қуёш ва ёмғир таъсирида бу материал 10–12 ой ичида парчаланади. Бу эса уни экологик нуқтаи назардан янада жозибадор қилади.
