Ўзбекистон

Уфа шаҳрида Наманган вилоятининг “Савдо уйи” ташкил этилади

Уфа шаҳрида Наманган вилоятининг “Савдо уйи” ташкил этилади

Ўзбекистоннинг тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш соҳасида энг илғор худудларидан бири бўлган Наманган вилоятининг экспорт салоҳиятини янада кучайтириш мақсадида Уфа шаҳрида янги “Савдо уйи” очилиши режалаштирилмоқда. Мазкур ташаббус орқали вилоятнинг 30 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари йилига қўшимча 150 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.

Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур “Савдо уйи” дунёга машҳур брендлар билан ҳамкорлик учун янги платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Хусусан, Испаниянинг Зара, Япониянинг Униқло ва Германиянинг Ҳуго Босс каби йирик халқаро компаниялар билан алоқалар ўрнатиш ва ушбу брендлар билан биргаликда савдо уйлари ташкил этиш ҳам режалаштирилган!

2024 йилда Наманган вилоятида 631 та янги корхона ишга туширилиб, иқтисодий фаолликнинг янги босқичига ўтилди. 2025 йилда эса 4,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни жалб қилиш ва 1 400 та лойиҳани амалга ошириш орқали 34 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, экспорт ҳажмини 1,2 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.

#Ўзбекистон #экспорт #СавдоУйи

Батафсил ўқиш Қирғизистон тўқимачилик саноатини модернизация қилиш: РКФР ёрдамида янги лойиҳа ишга туширилди