Ўзбекистон

Вобкентда ипакдан гилам тўқиш цехи ишга тушди

Вобкентда ипакдан гилам тўқиш цехи ишга тушди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги “Кумушкент ипаги” корхонасида ипакдан гилам тўқиш цехи ишга туширилиб, унинг фаолияти туфайли корхонанинг самарадорлиги ва экспорт имкониятлари ошишига қаратилган.

“Кумушкент ипаги” МЧЖ 2008 йилдан бери ипак толаси ва ипак момиғи маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Хозирги кунда унинг йиллик салоҳияти - 200 тонна ипак толаси. Маҳсулоти Жанубий Корея, Покистон, Эрон, Ветнам, Хитой каби мамлакатларга экспорт қилади. 2025 йилнинг 7 ойида 556,6 минг АҚШ доллари қийматида ипак маҳсулотлари экспорт қилинди. Келажакда экспорт ҳажмини ошириш ва янги бозорларни эгаллаш режалаштирилмоқда.

Корхонада 100 дан ортиқ ёшлар доимий иш билан таъминланган, мавсумда эса минглаб қўшимча ишчилар жалб этилади. Фаолиятни кенгайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида замонавий технологиялар жорий қилинган, ишчиларга қулай шароит яратилган, транспорт ва бепул тушлик тақдим этилади. Ишчиларнинг кўпчилиги қишлоқ аёлларидир, бу эса маҳаллий бандликни таъминлайди.

“Кумушкент ипаги” вилоятдаги ипак саноатининг етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади ва пилла хом ашёсини маҳаллий фермерлар ва ипак қурти боқувчи оилалар билан ҳамкорликда қайта ишлаб, туман иқтисодиётини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади.

Батафсил ўқиш Онлайн савдода Тукатечъдан интерактив кийиб кўриш имконияти