Тожикистон

Афғонистон Тожикистонга пахта хомашёси ва гиламлар экспортни кенгайтирмоқда

Афғонистон Тожикистонга пахта хомашёси ва гиламлар экспортни кенгайтирмоқда

Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил суръатлар билан ривожланмоқда. Тожикистон Республикаси Статистика агентлигининг маълумотига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси 31,1 фоизга ошиб, 40 миллион АҚШ долларига етган.

Афғонистон Тожикистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – хусусан, анжир, майиз, пахта хомашёси, шунингдек, қўлда тўқилган миллий гиламлар ва қимматбаҳо тошлар етказиб бермоқда. Экспортнинг энг фаол сегментларини ташкил этаётган пахта ва гилам маҳсулотлари икки давлат ўртасидаги савдода нафақат иқтисодий, балки маданий ҳамкорликнинг ҳам муҳим кўприги сифатида хизмат қилмоқда.

Тожикистон томонидан эса Афғонистонга асосан электр энергияси, цемент, кўмир ва минерал ўғитлар экспорт қилинмоқда. Ушбу маҳсулотлар Афғонистоннинг саноат инфратузилмасини барқарор ишлатишда ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади.

Расмий статистикага кўра, Афғонистон бугунги кунда Тожикистоннинг энг йирик ўнта савдо ҳамкори қаторига киради. Савдо ҳажми бўйича у Нидерландия, Хитой ва МДҲ мамлакатларидан сўнг тўртинчи ўринда турибди.

Батафсил ўқиш Озарбайжонлик инвестор Қозоғистонда пахтани қайта ишловчи завод барпо этмоқда