Ўзбекистон

Афғонистон ва Наманган ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда

Афғонистон ва Наманган ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаймоқда

Афғонистон ва Наманган вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланмоқда. Шу муносабат билан Балх Савдо-саноат палатаси раиси Муҳаммад Иброҳим Ғазанфар ва Гҳазанфар Банк раҳбари Муҳаммад Исмоил Ғазанфар бошчилигидаги тадбиркорлар делегацияси Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов билан учрашди.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Наманган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Наманганда исломий банк ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилиб, Наманган ва Балх тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

Батафсил ўқиш Наманганда тўқимачилик маҳсулотлари учун бўёқлар ишлаб чиқарилади