Ўзбекистон

"Амалий самара" корхонаси яна 400 та янги иш ўрни яратмоқда

"Амалий самара" корхонаси яна 400 та янги иш ўрни яратмоқда

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган "Амалий самара" корхонаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров корхонага ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни ва амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Корхонада лойиҳанинг биринчи босқичи муваффақиятли ишга туширилган бўлиб, бу ерда болалар кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирда 50 нафарга яқин маҳалла хотин-қизлари доимий иш билан таъминланган, тайёр маҳсулотлар эса экспорт бозорларига йўналтирилмоқда.

Айни пайтда инвестиция лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида қурилиш ишлари давом этмоқда. Ушбу босқич якунлангач, корхонада қўшимча 400 та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, экспорт ҳажмини кенгайтириш ҳамда ҳудудда аҳоли бандлигини таъминлашга муҳим ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Тропик мевалар пўстлоғидан экологик мато ишлаб чиқарилди