Дунёда

Тропик мевалар пўстлоғидан экологик мато ишлаб чиқарилди

Тропик мевалар пўстлоғидан экологик мато ишлаб чиқарилди

Индонезияда одатда чиқиндига ташланадиган тропик мевалар пўстлоғи энди янги маҳсулот тайёрлашда фойдаланилмоқда. Маҳаллий дизайнер Энтони Гевара салак ва личи мевалари пўстлоғидан ПЕЕЛ номли экологик тоза мато ишлаб чиқди.

Ушбу матони тайёрлашда елим, сунъий полимерлар ва зарарли кимёвий моддалар ишлатилмайди. Ишлаб чиқувчининг айтишича, янги технология анъанавий матоларга нисбатан карбонат ангидрид (CO₂) чиқиндиларини 95 фоизгача камайтиришга ёрдам беради.

Мева пўстлоқлари қуритилиб, табиий усулда қайта ишланади ва пахта ёки зиғир матога қўлда бириктирилади. Ҳозирда лойиҳа Индонезиядаги мева қайта ишлаш корхоналари ва Лондон Империал коллежи билан ҳамкорликда янада ривожлантирилмоқда.

Мазкур ишланма чиқиндиларни қайта ишлаш орқали экологияни асраш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва барқарор тўқимачилик саноатини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Батафсил ўқиш Бухородаги янги тикувчилик корхонаси 80 нафар аёл-қизни иш билан таъминлади