Ўзбекистон

Беттер Cotton Инитиативе (BCI) дастури доирасида семинар ташкил этилди

Better Cotton Initiative (BCI) дастури доирасида семинар ташкил этилди

24 август куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида Беттер Cotton Инитиативе (BCI) дастури доирасида амалий семинар ўтказилди.

Унда давлат ташкилотлари, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари иштирок этди. Семинар давомида 2026/2027 йилги пахта мавсумига тайёргарлик, меҳнат хавфсизлиги, ходимлар ҳуқуқларини таъминлаш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва мониторинг масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир BCI талабларини амалиётга татбиқ этиш, пахта етиштиришда муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон пахта маҳсулотларининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали экспорт салоҳиятини кенгайтириш, шаффоф таъминот занжирларини шакллантириш ва Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистонда 50 трлн сўмлик 163 та объект ишга туширилди