Бишкекда ўтган ТЕХПО ИВ кўргазмасида ўзбек компаниялари ҳам иштирок этди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри 2025 йил 19–21 апрель кунлари ТЕХПО ИВ Халқаро мода ва тўқимачилик кўргазмасига мезбонлик қилди.
Мазкур кўргазма Қирғизистон Мода ва тўқимачилик уюшмаси томонидан, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўмагида ва вазир ўринбосари Данияр Амангелдиев иштирокида ташкил этилди.
Бу сафарги тадбир ўсиш, ҳамкорлик ва илҳом манбаи бўлиб, бир майдонда Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркия ва Хитойдан 125 та компания вакилларини бирлаштирди.
Кўргазмага 1000 дан ортиқ меҳмон ташриф буюрди, шунингдек, Россиядан ОЗОН, Глориа Жеанс, Лиме каби машҳур брендлар иштирок этгани билан ажралиб турди. Тадбир доирасида 350 дан ортиқ Б2Б учрашувлар ўтказилди.
Кўргазма дастури доирасида форум, панель муҳокамалар, маърузалар, янги коллекцияларнинг тақдимотлари ҳамда халқаро алоқаларни мустаҳкамловчи маданий тадбирлар ҳам ўтказилди.
