ЎзбекистонТуркманистон

Бухорода гиламчилик соҳасида янги ҳамкорлик йўлга қўйилди

Бухорода гиламчилик соҳасида янги ҳамкорлик йўлга қўйилди

Бухоро вилоятида гиламчилик ва тўқимачилик соҳаларини ривожлантириш мақсадида Бухоро давлат университети ҳамда “СД-ТУРКМЕН ҲАЛЙ” МЧЖ ҚК ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум туркман гиламчилиги, гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари, табиий хомашёни қайта ишлаш, бўёқчилик, дизайн ва амалий санъат йўналишларида илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Келишув доирасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, замонавий лабораториялар ташкил этиш, янги технологияларни жорий қилиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик амалга оширилади.

Шунингдек, талабалар ва тадқиқотчилар учун амалиёт ўташ ҳамда малака ошириш имкониятлари кенгайтирилади.

Мазкур ҳамкорлик соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш ва гиламчилик ҳамда тўқимачилик тармоқларининг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Фарғонада — «Миллий Фашион Show»