Бухорода тикйвчилик ва мебельсозликда янги лойиҳалари ишга тушди

Бухоро вилояти Олот тумани Жайхунобод маҳалласида тикйвчилик ва мебельсозлик соҳалари изчил ривожланмоқда. Маҳалладаги бўш бино замонавий тикйвчилик цехига айлантирилиб, 30 га яқин ускуна ўрнатилди ва 40 та иш ўрни яратилди. Корхона кунига минглаб болалар трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариб, ички бозор билан бирга экспортни ҳам йўлга қўймоқда.
Шунингдек, мебельсозлик йўналиши ҳам ривожланиб, устахоналарда сифатли ошхона, ётоқхона ва савдо жиҳозлари тайёрланмоқда. Бу янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.
“Устоз-шогирд” анъанаси орқали ёшлар касб-ҳунар ўрганиб, ўз келажаги учун замин яратмоқда.
Жайхунободдаги бу каби лойиҳалар маҳалла иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.
