CAITME 2026 — тўқимачилик саноатида янги технологиялар ва имкониятлар!

Жорий йилнинг 8–10 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар марказида 17-Марказий Осиё халқаро тўқимачилик машиналари кўргазмаси — CAITME 2026 бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада 18 та давлатдан 262 та компания иштирок этмоқда. 12 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда тўқимачилик ва тикувчилик саноати учун мўлжалланган замонавий машина ва ускуналар, ишлаб чиқариш технологиялари, аксессуарлар ва бутловчи қисмлар намойиш этилмоқда.
Иштирокчилар замонавий технологиялар билан танишиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва янги ечимларни ўрганиш имкониятига эга.
Тадбир доирасида Б2Б учрашувлар, тақдимотлар ва бизнес музокаралари ҳам қизғин давом этмоқда.
CAITME 2026 кўргазмасининг 2-куни қизғин давом этмоқда!
Сиз ҳам ҳозироқ ташриф буюриб, соҳадаги энг сўнгги технологиялар ва замонавий ечимлар билан танишинг ҳамда янги ҳамкорлик имкониятларини кашф этинг!
