ЎзбекистонТожикистон

CAITME ва TextileExpo Узбекистан — Интернатионал Техтиле Форум Тажикистан 2026 форумида

CAITME ва TextileExpo Uzbekistan — International Textile Forum Tajikistan 2026 форумида

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида Интернатионал Техтиле Форум Тажикистан 2026 халқаро форуми бўлиб ўтди.

Халқаро тадбирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 300 га яқин тўқимачилик саноати вакиллари, инвесторлар, экспертлар ва тадбиркорлар иштирок этди. Форумда саноатни модернизация қилиш, рақамлаштириш, барқарор ишлаб чиқариш, инвестицияларни жалб этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Форумда CAITME ва TextileExpo Узбекистан жамоаси ҳам иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйишга қаратилган учрашувлар ўтказди.

CAITME замонавий технологиялар, ускуналар ва инновацион ечимларни намойиш этувчи халқаро платформа сифатида, TextileExpo Узбекистан эса Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини халқаро бозорларга олиб чиқиш, ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва хорижий ҳамкорлар ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Форумдаги иштирок ушбу икки платформа орқали халқаро тажриба алмашинуви ва минтақавий профессионал ҳамкорликни янада кенгайтириш учун муҳим имконият яратди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон тўқимачилик анъаналари Вашингтонда намойиш этилди