Тожикистон

“Чевар” тикйвчилик корхонаси 45 минг мактаб формаси ишлаб чиқаради

“Чевар” тикyвчилик корхонаси 45 минг мактаб формаси ишлаб чиқаради

Янги ўқув йили яқинлашар экан, ҳар бир бола учун замонавий ва сифатли мактаб формаси билан таъминлаш долзарб вазифага айланмоқда. Шу боис, Тожикистон пойтахти Душанбеда жойлашган “Чевар” тикйвчилик корхонаси мактаб формаларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим рол ўйнамоқда.

Рудакий тумани давлат ҳокимияти маълумотларига кўра, “Чевар” корхонаси 2025-йилда 45 минг дона мактаб формаси тўпламни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Ҳозиргача эса 27 мингдан ортиқ форма тайёрланиб, таълим муассасалари ва аҳолига етказилган.

Мазкур корхона Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг топшириғи асосида ташкил этилган бўлиб, нафақат тикйвчилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйган, балки ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам фаол иш олиб бормоқда. Корхонада тажрибали мутахассислар билан бир қаторда, касб ўрганаётган ёш қизлар учун амалиёт машғулотлар ҳам ташкил этилган.

Батафсил ўқиш Беттер Cotton Ўзбекистонда дуэ diligence ва decent work бўйича талабларни кучайтирмоқда