Ўзбекистон

Енгил саноат бизнеси учун янги молиявий кўмак

Енгил саноат бизнеси учун янги молиявий кўмак

Ўзбекистон ҳукумати 2025-йил 17-ноябрдаги 729-сонли Қарори билан енгил саноат корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини аниқ белгиллаб берди.

Қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари:

1. Халқаро брендларни жалб қилиш харажатларини қоплаш.
- Музокаралар ўтказиш, сорсинг компаниялари хизматлари, транспорт (иқтисодий класс), яшаш харажатлари ва таржимон хизматлари киради.

2. Кадрларни ўқитиш харажатларини қоплаш.
-Тренинглар учун тўлов, транспорт харажатлари ва ўқиш давридаги яшаш харажатлари киради.

Ёрдам олиш тартиби максимал даражада шаффоф ва тезкор қилинди:
· Ариза ва ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш — 7 иш кунига қадар.
· Тадбиркорга қарор ҳақида хабар бериш — 1 иш куни ичида.

Ҳукумат шу тариқа соҳанинг ривожланишидаги икки асосий йўналишда бизнеснинг молиявий юкини камайтиришга кўмаклашмоқда:
- глобал етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш,
- кадрлар малакасини ошириш.

Батафсил ўқиш Мустанг Текстил “Бее-Тогетҳер” кўргазмасида иштирок этмоқда