Фарғонада 20 млн долларлик янги ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида “Musawartex Гроуп” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан замонавий ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди.
Лойиҳа қиймати: 20 млн АҚШ доллари
Яратилган иш ўринлари: 500 та
Корхона энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари юқори самарадорлик асосида йўлга қўйилган. Ҳозирда бу ерда кунига ўртача 18 тонна сифатли ип-калава маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда.
Маҳсулотларга ташқи бозорларда талаб ортиб бормоқда. Жорий йил якунига қадар 12 млн долларлик экспорт амалга оширилиши режалаштирилган.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт салоҳиятини юқори баҳолади.
Ушбу лойиҳа Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилади.
