Фарғонада тўқимачилик соҳасида янги ҳамкорлик

Фарғона вилоятида фаолият юритаётган "Амира Текстил" МЧЖ ва Хитойнинг “Зҳангжиаганг Ҳуайи Техтиле Co., Лтд.” компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Унга кўра, компаниялар биргаликда тиқув-тўқимачилик лойиҳасини амалга оширади, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради ва экспорт имкониятларини кенгайтиради.
Учрашувда саноатни ривожлантириш, брендлар билан ҳамкорлик қилиш во экспортни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Тошлоқ туманидаги лойиҳа бошланиши ҳақида ҳам гаплашилди.
Вилоят Хокими лойиҳани қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Хитой компанияси раҳбари Лю Вейлян Жиангсу вилоятидаги корхона тажрибасини ва замонавий технологиялар ёрдамида сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга эътибор қаратганини таъкидлади.
Ушбу ҳамкорлик Фарғона вилоятида тўқимачилик саноатини ривожлантириш ва ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
