Фермерларга давлат ҳосил суғуртаси харажатларини қоплаб беради

Давлат фермерларга ҳосил суғуртасига сарфланган харажатларнинг 50 фоизини қоплаб беради. Агар жамғарма маблағлари етарли бўлмаса, қолган қисмини давлат бюджети ҳисобига тўланади.
Аграр хавф-хатарларни суғурталаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2025 йил 17 мартда Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан маъқулланди. Янги қонун қишлоқ хўжалигини турли хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш ва фермерларнинг даромадларини барқарорлаштиришга қаратилган.
Шунингдек, унда аграр суғурта тизимини ҳамда Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармасининг даромад ва харажатлар манбаларини рақамлаштириш кўзда тутилган.
