Польша: Наманган тўқимачилиги учун Европага чиқиш йўли

Наманган шаҳрида ишлаб чиқарилган тўқимачилик ва поябзал маҳсулотлари учун Польша давлати Европа бозорига чиқиши учун имкониятга айланиши мумкин.
Наманган Ўзбекистоннинг йирик саноат марказларидан бири бўлиб, айниқса, бу ерда тўқимачилик ва тикувчилик соҳалари яхши ривожланган ва маҳсулотлари дунёнинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилинади.
Ушбу жиҳат Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амирсаид Агзамходжаев томонидан Варшавада Наманган вилоятининг делегацияси билан учрашувда таъкидланди. Шунингдек, Польша Наманган тўқимачилик ва поябзал маҳсулотлари учун Европа бозорига кириш йўли бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Элчи Силезия ва Наманган ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини ҳам қайд этди.
