Францияда Шеин компаниясига 40 миллион евро жарима солинди

Францияда Shein компаниясига 40 миллион евро жарима солинди

Франциянинг рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тартибга солувчи органлари Шеин компаниясини чалғитувчи нарх сиёсати учун жаримага тортди. Тергов давомида компания акциялар олдидан нархларни сунъий равишда ошириб, сўнгра “чегирмалар” тақдим этгани ва шу орқали харидорларни чалғитгани аниқланган.

2022-йил октябридан 2023-йил августигача бўлган даврда нархлар таҳлили аксарият маҳсулотларда ҳақиқий чегирмалар бўлмаганини кўрсатди. Шунингдек, Шеин ўз веб-сайтида билдирган экологик мажбуриятларини ҳам бажармаган.

Маълумотларга кўра, компаниянинг 2024-йилдаги даромади тахминан 38 миллиард долларни ташкил қилган. Европа Иттифоқи ҳам Шеинънинг савдо услубларини танқид қилган ва қонунбузарликлар давом этса, жарима солинишидан огоҳлантирган. Хитойлик Тему бренди ҳам шунга ўхшаш танқидга учраган.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари тадбиркорлари ўртасида бизнес-форум ўтказилди