Гап Inc. асосчиларидан бири Дорис Фишер вафот этди

Америкалик машҳур мерчандайзер, кундалик мода ривожига катта ҳисса қўшган Дорис Фишер 94 ёшида вафот этди. Унинг ўлим сабаби ҳозирча ошкор қилинмади.
Дорис Фишер 1969 йилда турмуш ўртоғи билан биргаликда Гап Inc. компаниясига асос солиб, уни қисқа вақт ичида жаҳон миқёсидаги йирик брендга айлантирган. У оддий ва қулай кундалик кийимларни оммалаштириб, Америка модасининг янги йўналишини шакллантирди.
Дастлаб кичик дўкон сифатида бошланган ушбу лойиҳа бугунги кунда глобал брендга айланган бўлиб, унинг таркибига Банана Republic ва Олд Навй каби машҳур тармоқлар ҳам киради.
Дорис Фишер қариб 40 йил давомида компания ривожига катта ҳисса қўшган. “Гап” номи ҳам айнан унинг ташаббуси билан танланган.
Унинг турмуш ўртоғи Дональд Фишер эса 2009 йилда вафот этган.
У нафақат муваффақиятли тадбиркор, балки хайрия ва таълим соҳаларида ҳам фаол бўлган инсон сифатида ёдда қолади.
