Дунёда

«Ҳоллофибер»ли термосумка: ҳароратни сақлашдаги янги ечим

«Hollofiber»ли термосумка: ҳароратни сақлашдаги янги ечим

Қишнинг совуқ кунларида овқатларингиз тез совиб қолишидан чарчадингизми? Ёки ёзнинг иссиқ ҳавосида ичимлик ва маҳсулотларни салқин ҳолда сақлаш қийин бўляптими? Энди бунинг янада қулай ечими бор.

Россиянинг «TerPak» компанияси иссиқ ва совуқ маҳсулотларнинг ҳароратини узоқ вақт сақлашга ёрдам берадиган янги термосумкани ишлаб чиқди. Унинг ички қисми замонавий Ҳоллофибер ва спанбонд материалларидан тайёрланган бўлиб, иссиқлик ҳамда совуқликни самарали ушлаб туради.

Янги термосумка одатий моделлардан мустаҳкамроқ тузилиши билан ажралиб туради. Шу сабабли унда сақланган таомлар ва ичимликлар узоқроқ вақт давомида ўз ҳароратини сақлаб қолади.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу янгилик саёҳатлар, пикниклар ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари учун айни муддао бўлиши мумкин. Янги термосумка ҳар қандай фаслда маҳсулотларнинг сифати ва ҳароратини сақлашга ёрдам берадиган қулай, амалий ҳамда замонавий ечим сифатида эътироф этилмоқда.

Батафсил ўқиш Польшада Ўзбекистон маҳсулотлари учун савдо хаби иш бошлади