“Ифтихор кийим саноат” кластерида “Шинжон усули” асосида чигит экилмоқда

Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги ишлари, хусусан пахта мавсуми доирасидаги экиш жараёнлари изчил ва тизимли равишда давом этмоқда.
Айни кунларда Норин туманидаги “Ифтихор кийим саноат” кластерига қарашли далаларда чигит экиш ишлари “Шинжон усули” асосида олиб борилмоқда. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов жараёнлар билан танишиб, “Пахтакор” ММТПларга қарашли ҳудудлардаги ишларни ҳам кўздан кечирди.
Жорий йилда туманда 123 та фермер хўжалиги томонидан 4701 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган. Мавсумни самарали ташкил этиш мақсадида 20 та ишчи гуруҳ ва 41 та замонавий сеялкалар ишга жалб этилган.
Ушбу ишлар пахта етиштириш жараёнини янада самарали ташкил этиш ва белгиланган режаларни сифатли бажаришга хизмат қилмоқда.
