Жиззахда янги тикувчилик цехи иш бошлади

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида янги ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.
Туманда «Озода Текстил» МЧЖнинг янги тикувчилик цехи ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида 40 та янги иш ўрни яратилди. Цех фаолиятини кенгайтириш ҳисобига йил якунига қадар яна 30 та иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа 60 фоиз тадбиркорнинг ўз маблағлари ва 40 фоиз банк кредити ҳисобидан молиялаштирилди.
Янги тикувчилик цехи ҳудудда ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ҳамда оилалар даромадини кўпайтиришда муҳим қадам бўлди.
