Ўзбекистон

Покистоннинг йирик тўқимачилик компанияси Тошкентда ўз филиалини очмоқчи

Покистоннинг йирик тўқимачилик компанияси Тошкентда ўз филиалини очмоқчи

“Дунё” АА маълум қилишича, Покистоннинг йирик тўқимачилик компанияларидан бири — “Ал Карам” Тошкентда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев “Ал Карам” бош директори Асад Фавад билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда ип йигириш, мато бўяш, тайёр кийим ишлаб чиқариш ҳамда экспортга йўналтирилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Ал Карам Студио” брендини Ўзбекистон бозорига олиб кириш, маҳаллий ҳамкорлар билан франчайзинг асосида ишлаш ва айрим маҳсулотларни мамлакатимизда ишлаб чиқариш имкониятлари кўриб чиқилди.

Томонлар қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маҳаллий ҳамкорларни аниқлаш ҳамда инвестиция имкониятларини ўрганиш бўйича келишиб олди.

Батафсил ўқиш Савдо, саноат ва миграция: Ўзбекистон ва Сербия ҳамкорлигида янги босқич