Келажак яқин: Электр ишлаб чиқарувчи кийимлар

Тасаввур қилинг: сиз оддийгина юриб кетаётган бўласиз, кийимингиз эса гаджетларингизни қувватлайдиган электр энергиясини ишлаб чиқаради. Энди бу фантастика эмас — бу деярли ҳақиқатга айланган.
Санкт-Петербурглик олимлар модификацияланган углерод толалари асосида мато яратишди, у инсон танаси иссиқлиги ёки қуёш нурини электр энергиясига айлантиради. Бу жараён илмий тилда фотоэлектр эффект деб аталади.
Бу инновацион мато электр таъминоти чекланган ҳудудлар учун ажойиб ечим бўла олади — у иссиқликни электрга айлантириб, қувват манбаи бўлиб хизмат қилади. Унинг энг ноёб жиҳати — ёруғлик бўлмаса ҳам, инфрақизил иссиқликни ушлаб, ишлаши мумкин.
Ушбу мато ракеталарда иссиқликдан ҳимоя ва энергия ишлаб чиқариш учун, космосда эса 4000 К гача бўлган ҳароратга бардошли бўлгани учун қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кийим-кечак ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилади.
Матонинг асосий хусусиятлари:
-Толалар диаметри — атиги 6–10 микрон
-Кимёвий таъсир, намлик ва юқори ҳароратга чидамли
-Мустаҳкам ва қизиганда деярли кенгаймайди
Яқин келажакда ушбу технология сенсорлар, ГПС ва тиббий қурилмаларни батареясиз қувватлаш учун кенг қўлланилиши кутилмоқда.
