Личинкалар ёрдамида тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш

Россияда эски иш кийимларини қайта ишлашнинг янги ва ноодатий усули синовдан ўтказилмоқда. Линдаилй компанияси олимлар билан ҳамкорликда қора аскар пашшаси (Ҳерметиа illucens) личинкаларидан фойдаланмоқда.
Ҳар йили миллионлаб эскирган иш кийимлари чиқиндига кетади. Тадқиқотчилар личинкалар ёрдамида пахта ва синтетик толалардан иборат матоларни ҳам парчалаш имкониятини ўрганмоқда.
Бу личинкалар органик моддаларни тез парчалашга қодир, махсус шароитда эса матоларни ҳам “ейиб”, табиий моддага айлантириш мумкин. Бу усул чиқиндиларни камайтириш ва экологик тарзда қайта ишлашга ёрдам беради.
Агар тажриба муваффақиятли бўлса, бу тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлашда янги ва самарали йўл бўлади, нафақат табиатни ҳимоя қилади, балки эскирган кийимларга “иккинчи ҳаёт” беради ♻️.
