ДунёдаЎзбекистон

Марк Формелле: Россияда янги тўқимачилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйди

Mark Formelle: Россияда янги тўқимачилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйди

Марк Формелле: Россияда янги тўқимачилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйди

Марк Формелле – Беларусда жойлашган машҳур кийим ва ички кийим ишлаб чиқарувчи компания. Компания турли хил кийимлар, шу жумладан, ички кийим, спорт кийимлари ва бошқа турдаги тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Марк Формелле компаниясининг 18 та фабрикаси мавжуд. Аммо уларнинг ҳеч бири Россияда жойлашмаган – 15 таси Беларусда, 2 таси Ўзбекистонда ва тўқимачилик матоларини ишлаб чиқариш еса Туркияда амалга оширилади.. Ҳар йили компания 26 миллиондан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқаради. Компания ўз маҳсулотларини нафақат ички бозорда, балки халқаро бозорда ҳам сотади.

17-январ куни янги компания – “Марк Формэль Текс” МЧЖ рўйхатга олинди, уни Марк Формелле асосчилари бўлган Светлана Сипарова ва Андрей Сериков тенг равишда таъсис етган. “Марк Формэль Текс” компанияси Москвадан ташқарида жойлашган Затише қишлоғида, “Успенский” технопаркида рўйхатга олинган.

#МаркФормель #бренд #ЯнгиКорхона

Батафсил ўқиш Ўзбекистонда ипак ва жун саноатини ривожлантириш бўйича қўмита тугатилади