Марказий Осиё диққат марказида: Глобал Техтиле Дайс 2025да келажак тўқимачилиги

Тошкентда ўтказилаётган Глобал Техтиле Дайс 2025 халқаро тадбири — минтақа ва жаҳон саноатининг етакчи мутахассислари учун асосий мулоқот майдони бўлиб, унда Марказий Осиё глобал қийинчиликлар фонда янги ишлаб чиқариш маркази сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Бугун CAITME ва TextileExpo кўргазмалари доирасида «Марказий Осиё — тўқимачилик маркази: барқарорлик ва глобал муамоллар» мавзусида Ишчи дастур ўтказилмоқда.
Эътибор марказида қуйидаги йўналишлар мавжуд:
* Пахта тарихи ва хомашё кузатуви
* Фабрикаларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш
* Харажатларни оптималлаштириш учун сунъий интеллект
* Янги экспорт каналлари (Wildberries, Ориентех)
* Энергия самарадорлиги ва яшил технологиялар
Тадбир иштирокчилари сунъий интеллект ёрдамида истеъмолчиларнинг маркетинг платформаларидаги хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиб, ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ҳақида долзарб тақдимотлар ўтказишди. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштирувчи автоматлаштириш тизимлари ҳақида маълумот берилди.
Ушбу мавзулар Ўзбекистон ва бутун минтақанинг инновациялар, рақамли технологиялар ва экологик тоза ечимларга асосланган рақобатбардош ва барқарор тўқимачилик кластери яратиш бўйича интилишларини акс эттиради.
Глобал Техтиле Дайс 2025 — ишлаб чиқарувчилар, брендлар, чакана сотувчилар ва инвесторлар учун Марказий Осиё тўқимачилик соҳасида янги имкониятлар эшигини очадиган жонли платформа ҳисобланади.
