Наманганда $151 млнлик тўқимачилик лойиҳаси

Мингбулоқ туманида йилига 62 миллион доллар миқдорида маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Артмен" қўшма корхонасининг пахта толасини чуқур қайта ишлашга ихтисослашган замонавий тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг қиймати 151 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, 38 гектар майдонни эгаллайди. Корхонада илғор технологиялар жорий этилиб, йилига 62 миллион доллар миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шунга қўшимча, лойиҳа доирасида 2000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади, бу эса ҳудудда бандликни оширишга хизмат қилади.
Мазкур лойиҳа нафақат маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, балки Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга ҳам муҳим таъсир кўрсатади.
