Дунёда

Озарбайжонда 2,5 миллион долларлик янги тўқимачилик корхонаси иш бошлади

Озарбайжонда 2,5 миллион долларлик янги тўқимачилик корхонаси иш бошлади

Озарбайжоннинг Хўжайли шаҳрида янги тўқимачилик корхонаси — «Қорабоғ Тўқимачилик Уйи» фаолиятини бошлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,2 миллион манатни (қарийб 2,5 миллион АҚШ доллари) ташкил этади. Шундан 3,2 миллион манат имтиёзли кредит, 1 миллион манат эса хусусий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилган.

Корхонада ҳозирда 85 нафар ходим меҳнат қилмоқда, келгусида иш ўринлари сонини 200 нафаргача етказиш режалаштирилган. Янги ишлаб чиқариш мажмуаси йилига 1,4 миллион дона уй тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, маҳсулотлар ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам йўналтирилади.

Корхонанинг расмий очилиш маросими 28 май куни бўлиб ўтди. Тадбирда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этди.

Мазкур лойиҳа Қорабоғ ҳудудида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбек гиламлари Туркманистондаги халқаро кўргазмада эътироф этилди