ЎзбекистонТуркманистон

Ўзбек гиламлари Туркманистондаги халқаро кўргазмада эътироф этилди

Ўзбек гиламлари Туркманистондаги халқаро кўргазмада эътироф этилди

Жорий йилнинг 31 май куни Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Туркман гилами байрами муносабати билан гилам ва гилам маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда Бутунжаҳон туркман қўлда тўқилган гиламлар ихлосмандлари уюшмасининг ХХВИ конференцияси бўлиб ўтди.

Туркман гилами миллий музейида ташкил этилган кўргазмада анъанавий ва замонавий гиламчилик санъати намуналари, қадимий гиламларнинг қайта тикланган нусхалари ҳамда амалий санъат буюмлари намойиш этилди. Тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, дипломатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси ўзбек гиламлари ва халқ амалий санъати намуналарини тақдим этди. Кўргазма меҳмонлари мамлакатимизнинг бой маданий мероси, миллий ҳунармандчилик анъаналари ва туризм салоҳиятини юксак баҳоладилар.

Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, миллий ҳунармандчилик меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилди.

Батафсил ўқиш Қоғоздан тайёрланган кроссовкалар