Дунёда

Қоғоздан тайёрланган кроссовкалар

Қоғоздан тайёрланган кроссовкалар

Технологиялар ривожланиб борар экан, кундалик буюмлар ҳам тобора ноодатий матолардан ишлаб чиқарилмоқда. Бу сафар хитойлик мутахассислар қоғоздан тайёрланган янги турдаги "мато"ни тақдим этди.

Хитойда ўтказилган Папер Эхпо Чина 2026 кўргазмасида махсус ишлов берилган крафт қоғоз асосидаги мато намойиш этилди. Ташқи кўриниши терига ўхшайдиган ушбу матодан кроссовкалар, кедалар ва сумкалар ишлаб чиқариш мумкин.
Ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, ушбу мато табиий терига нисбатан уч баробар арзон, енгил, мустаҳкам ва 10–20 йилгача хизмат қилиши мумкин. Энг қизиғи, ундан тайёрланган маҳсулотлар аллақачон кўргазмада намойиш этилган.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай материаллар экологияни асраш билан бирга, пойабзал ва аксессуарларни янада арзонроқ ва барқарор ишлаб чиқариш имконини беради.

Сиз қоғоздан тайёрланган кроссовка ёки сумкадан фойдаланармидингиз?

Батафсил ўқиш Адидасъдан ноодатий янги пойабзал