Ўзбекистон

Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Испания ва Европа бозорларига йўл олмоқда

Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Испания ва Европа бозорларига йўл олмоқда

«Дунё» АА маълум қилишича, Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортини Испания ва Европа мамлакатлари ҳисобига кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Шу муносабат билан Испаниянинг «Ayecotex С.Л.» компанияси, соҳа экспертлари ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи тўқимачилик корхоналари вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди. Унда Европа харидорлари талаблари, савдо алоқаларини ривожлантириш ва испан компаниялари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Мадрид шаҳрида ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари шоурумини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг келгуси йўналишларини белгиловчи «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Мазкур ташаббуслар ўзбек ишлаб чиқарувчиларига янги харидорларни жалб этиш ва миллий маҳсулотларнинг Европа бозоридаги имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди