Ўзбекистон

Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкентда  Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18–19 сентябрь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Ўзбекистон–Сурия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Суриянинг давлат идоралари, Савдо ва саноат палаталари раҳбарлари ҳамда 30 дан ортиқ йирик компания вакиллари иштирок этди.

Форумда саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, логистика, қурилиш, электротехника ва туризм йўналишларида фаолият юритувчи 200 га яқин тадбиркор қатнашди.

Ташриф доирасида суриялик тадбиркорлар ИМЗО, Алмерро Гроуп, Зелал Текстил ва ТЕХНОПАРК корхоналари фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш, савдо ва инвестиция йўналишларидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди.

Форум якунида Ўзбекистон–Сурия Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, келгусида савдо кўргазмаларини ўтказиш ҳамда Ҳалаб шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Мазкур ташриф икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги бизнес лойиҳаларини йўлга қўйишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Туркманистонда Баҳерден тикувчилик фабрикаси модернизация қилинади