Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Озарбайжонда

Ўзбекистон ва Озарбайжон енгил саноат соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда.
Шу муносабат билан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Турк Ticaret Меркези вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Озарбайжон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги ҳамкорлик имкониятларини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзбек маҳсулотларини хорижий бозорларда янада кенг тарғиб этиш мақсадида савдо уйлари ва шоурумлар ташкил этиш, шунингдек, бизнес алоқаларни ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.
Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.
