Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Албания ҳамкорлик имкониятларини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Албания ҳамкорлик имкониятларини кенгайтирмоқда

Шу муносабат билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тирана Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва инвестициявий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар давомида нафақат тўқимачилик, балки қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, туризм, логистика ва бошқа истиқболли соҳалардаги ҳамкорлик имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, икки палата ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат бизнес алоқаларни мустаҳкамлаш, Б2Б учрашувлар ва савдо миссияларини ташкил этиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Томонлар келгусида ишбилармон доиралар ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Батафсил ўқиш Стрессдан ҳимоя қилувчи инновацион куртка