ЎзбекистонТожикистон

Ўзбек ва тожик тадбиркорлари ҳамкорлигидаги корхона ишга тушди

Ўзбек ва тожик тадбиркорлари ҳамкорлигидаги корхона ишга тушди

Тожикистонда Ўзбекистоннинг Узтех Гроуп компанияси ҳамкорлигида “Суғдметалл” корхонаси ишга туширилди.

Мазкур корхона Тожикистон Президенти томонидан ишга туширилиши - икки давлат орасида ҳукуматлараро келишувлар кенгайиб боришидан далолатдир. Шу билан бирга, ўзбек ва тожик тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишининг ёрқин самарасидир.

Корхонада метални кесиш, қайта ишлаш, қувур ва профиллар ишлаб чиқариш ҳамда маҳсулотларни қадоқлаш цехлари 6,5 гектар майдонда жойлашган бўлиб, замонавий стандартларга жавоб берадиган ускунаналар билан жиҳозланган.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 100 минг тоннани ташкил этади. Унда 50 турдаги металл қувурлар ва профиллар ишлаб чиқарилади.

“Суғдметалл” МЧЖ таъсисчилари ва тадбиркорлари ички бозорни тўлиқ қоплагандан сўнг, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш ва ходимлар сонини 300 нафарга етказишни режалаштирган. Шу билан бирга, корхона экспорт бозорига чиқиш имкониятига ҳам эга.

Батафсил ўқиш Тадбиркорликни ривожлантириш борасида Наманганда замонавий “Кўргазмалар маркази” қурилади