Ўзбекистон

Ўзбекистон Европа тенденциялари билан бир тўлқинда

Ўзбекистон Европа тенденциялари билан бир тўлқинда

Бутун дунёда кийим-кечакни қайта ишлаш ёки қайта сотиш — яъни Second Ҳанд (иккинчи қўл) тенденцияси кенг оммалашмоқда.

2024-йилда Ўзбекистонда ҳам BirBir платформаси ишга туширилди. Бу ерда сиз кийилган, аммо яхши ҳолатда бўлган кийимларни осонлик билан сотишингиз ёки бошқа фойдаланувчилардан харид қилишингиз мумкин. Эътиборга молик жиҳати шундаки, эълон жойлаштириш бепул, интерфейс қулай, мулоқот эса Телеграм орқали хавфсиз тарзда олиб борилади.

BirBir.uz платформасида кийим-кечак, электроника, автомобиллар, кўчмас мулк, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кўплаб тоифалардан иборат 18 та турдаги маҳсулотлар мавжуд. Ҳар йили платформада 500 000 дан ортиқ фойдаланувчи фойдаланади ва сотувга қўйилаётган маҳсулотлар сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

Бу нафақат гардеробингизни бўшатиш усули, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшишнинг самарали йўли ҳисобланади. Қайта фойдаланиш чиқиндилар миқдорини камайтиради, сув ва энергияни тежайди, бу эса табиатга фойда келтиради.

Батафсил ўқиш Тўқимачилик машинасозлиги соҳасининг етакчилари CAITME 2025да иштирок этишини тасдиқлади