Ўзбекистон

Ўзбекистон маҳсулотлари Туркиянинг Трендёл маркетплейсида сотилади

Ўзбекистон маҳсулотлари Туркиянинг Trendyol маркетплейсида сотилади

Туркиянинг энг йирик электрон тижорат платформаларидан бири бўлган Трендёл маркетплейсида энди Ўзбекистон маҳсулотлари ҳам сотилади.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ва Трендёл вакиллари ўртасида учрашув ўтказилиб, ўзбек маҳсулотларини платформага жойлаштириш ҳамда Туркия бозорига чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Трендёл вакиллари ўзбек ишлаб чиқарувчиларига маҳсулотларни платформа талабларига мослаштириш ва уларни Туркия бозорида сотишни йўлга қўйишда амалий ёрдам беришга тайёр эканини билдирди.

Трендёл 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 35 та, шу қаторда Европа мамлакатларида фаолият юритади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Беларус тўқимачилик соҳасида янги лойиҳаларни амалга оширади