ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон тадбиркорлари Гонконг бозорини забт этмоқда

Ўзбекистон тадбиркорлари Гонконг бозорини забт этмоқда

Жорий йилнинг 4–7 май кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 150 нафардан ортиқ тадбиркор Хитойнинг Гонконг шаҳрида бўлиб ўтаётган бизнес-миссияда иштирок этмоқда.

Ташрифдан асосий мақсад — маҳаллий маҳсулотларни хориж бозорларига олиб чиқиш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги халқаро ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатишдан иборат.

Дастур доирасида иқтисодий бизнес-форум, “Маде ин Узбекистан” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда тадбиркорлар ўртасида икки томонлама Б2Б учрашувлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, делегация Гонконгнинг етакчи савдо ва инвестиция ташкилотлари, инновация ва технология марказлари билан ҳам учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Бу ташриф Ўзбекистон бизнесининг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаб, янги имкониятлар эшигини очиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Навоийда тўқимачилик бўйича қўшма корхоналар ташкил этилмоқда